ЧЕККА БУКИЛМАЛАР

ЧЕККА БУКИЛМАЛАР — Ер пўстининг букилмалари бўлиб, геосинклиналь ривожланишининг кечки босқичида, геосинклиналь билан платформалар оралиғида ҳосил бўлади. Чекка букилмаларнинг, асосан, палахсали бурма ва диапирли гумбаз кўринишидаги қатламлари силжиган лагуна ва молассли формацияларнинг чўкиндилари билан тўлиши кузатилади. Чекка букилмаларда кумир, нефть, табиий газ ва туз конлари кўплаб учрайди.

Loading...