ЧЕККА НУҚТА

ЧЕККА НУҚТА — ишлаб турган поршенли машина цилиндрида поршеннинг ўз ҳаракат йўналишини ўзгартирадиган энг чекка ҳолати. Поршеннинг тирсакли вал (кривошип) дан энг узоқлаштан ҳолати юқори Чекка нуқта (ЮЧН), унга энг яқинлашган ҳолати пастки Чекка нуқта (ПЧН) деб аталади. Поршень Ч. н. да турганида унинг тезлиги нолга тенг бўлади. Поршень ЮЧН билан ПЧН орасида ўтадиган масофа поршень йўли деб аталади. Поршень ЮЧН дан ПЧН га силжиганда цилиндрда ҳосил бўладиган бўшлиққа цилиндрнинг иш ҳажми дейилади. Поршень ЮЧН да турганида унинг устида энг кичик бўшлиқ қолади. Ана шу бўшлиқ ёнилғи ёниш камерасининг ҳажми деб аталади (қ. Ички ёнув двигатели).

Loading...