ЧЕЛЕСТА

ЧЕЛЕСТА (итал. celeste — самовий) — пластинкали клавишлиурма мусиқа чолғу асбоби. Кичик пианино шаклида бўлиб, соддалашган фортепиано механизми ва хроматик созланган пўлат пластинкалар ёки трубкаларга эга. Челестани Париждаги О. Мюстель фирмаси чиқарган (1886) ва тез орада уни француз, рус композиторлари симфоник оркестрга киритган. Диапазони 4 октава (с1 — с5). Майин, куйчан (қўнғироқчасимон) товуши билан ажралиб туради.

Loading...