ЧЕЛЯБИНСК

ЧЕЛЯБИНСК — РФ Челябинск вилоятидаги шаҳар (1743 й. дан), вилоят маркази. РФнинг муҳим иктисодий, маданий, илмий маркази, йирик транспорт йўллари чорраҳаси. Жан. Уралнинг шарқий ён бағрида, Миасс дарёси соҳилида жойлашган. Аҳолиси 1077,2 минг киши (2002). Қора (металлсозлик кти, қувур прокати зди) ва рангли металлургия, машинасозлик ва металлсозлик («Челябинск абразив заводи», «Полёт», «Турбодеталь» корхоналари; трактор, станоксозлик, «Теплоприбор», соатсозлик, йул тузатиш машиналари здлари ва б.) саноатлари мавжуд. Иссиклик электр стяси ишлаб турибди.

1736 й. да рус қалъаси сифатида бошқирдларнинг Селяба (Челяба) қишлоғи ўрнида вужудга келган. 1743 й. дан шаҳар, Исеть провинцияси (Пермь, кейинроқ Уфа ноиблиги), 1796 й. дан Оренбург губернясининг уезд шаҳри. 19а. нинг 90-й. ларида Буюк Сибирь магистрали ва Екатеринбург йўналишидаги т. й. қурилиши муносабати билан шаҳар йирик транспорт ва савдо марказига айланди. Саноаттез ривожланди. 1933 й. да трактор зди (ЧТЗ) қурйлиб фойдаланишга топширилди. Уруш даврида (1941— 45) Челябинскга 60 га яқин саноат корхонаси эвакуация қилинди. Шу даврда шахар саноати турли ҳарбий қуролларни ишлаб чикарди. Аэропорт бор. университет, политехника, қ. х. ни механизациялаш ва электрификациялаш, тиббиёт, жисмоний тарбия, пед., маданият олий укув юртлари, и. т. институтлари фаолият кўрсатади. 4 театр, филармония, ўлкашунослик музейи, картиналар галереяси мавжуд.

Loading...