ЧЕМБЕРЛЕН

ЧЕМБЕРЛЕН Невилл (1869.18.3, Эжбостон, Бирмингем — 1940.9.11, Хикфилд) — Буюк Британия давлат арбоби. Консерваторлар партияси рахбарларидан бири. 1915—16 й. ларда Бирмингем ш. нинг лордмэри. 1918 й. дан парламент аъзоси (консерваторлар партиясидан). Почта вазири (1922—23), Соғлиқни саклаш вазири (1923, 1924 — 29, 1931). Молия вазири (193137). Консерваторлар партияси раиси (1930 — 31). 1937—40 й. ларда бош вазир ва консерваторлар партияси раҳбарларидан бири. Гитлер, Муссолини ва Даладье билан 1938 й. да Мюнхен битимини имзолаган. Чемберлен 1939 и. Москвада булиб утиши кўзда тутилган агрессорларни жиловлашга қаратилган харбийсиёсий иттифоқ бўйича музокараларни барбод қилганликда айбланган. Натижада Англия ниҳоятда оғир вазиятда 2-жаҳон урушига кирган. Айни вақтда Чемберлен Германия агрессиясини Шарққа, яъни СССРга қарши йуналтириш буйича кўп ҳаракатларни амалга оширди. Германия 1940 й. нинг баҳорида Ғарбий фронтда кенг куламда хужумга утганда Чемберлен бош вазир лавозимидан истеъфога чиқишга мажбур булган.

Loading...