ЧЕРЕНКОВ-ВАВИЛОВ НУРЛАНИШИ

ЧЕРЕНКОВ-ВАВИЛОВ НУРЛАНИШИ, Черенков— Вавилов эффекти — тез ҳаракатланувчи зарядланган зарралар (электронлар, протонлар, мезонлар ва б.) бирор моддадан ўтганда содир бўладиган ёруғлик нурланиши. СМ. Вавилов ташаббуси билан П. А. Черенков радийнинг унурлари таъсирида тоза суюкликнинг ёруғланишини кузатаётиб кашф этган (1934). Бу ҳодисани 1937 й. да Н. Е. Тамм ва И. М. Франк назарий томондан тушунтириб берганлар. Зичлиги катта моддадаги электронларнинг нурланиш содир қилиши учун бир неча юз минг эВ протонлар шундай тезликка эришиши учун 10 млн. эВ энергия керак бўлади (чунки протоннинг массаси электронникидан анча оғир).

Черенков-вавилов нурланиши —В. н. нинг ўзига хос хусусияти унинг йўналганлиги: ёруғлик ҳар томонга нурланмай, балки зарранинг ҳаракат траекторияси билан ўткир бурчак ҳосил қиладиган йўналишда нурланади. Нурланиш бурчаги в куйидаги муносабатга бўйсунади: Бурчак в ни топиб, зарра тезлигини аниклаш мумкин. Черенков-вавилов нурланиши —В. н. тез зарра (электрон, протон, мезон)ларнинг тезлигини ўлчаш ва ҳаракат йўналишини аниклашда қўлланади.

Loading...