ЧЕРЕПАНОВЛАР Ефим Алексеевич

ЧЕРЕПАНОВЛАР Ефим Алексеевич (1774, Вийск зди 1842, Нижний Тагил) ва Мирон Ефимович (1803, Вийск зди — 1849, Нижний Тагил) — отабола рус машинасозлари ва ихтирочи механиклари, паровоз ихтирочилари. Заводчи Демидовларнинг крепостнойлари бўлишган. Нижний Тагилдаги здларда ишлашган. Ефим ва унинг рафиқасига 1833 й. да, Мирон ва унинг рафиқасига 1836 й. да ихтирочилик фаолиятлари учун озодлик берилган. Черепановлар ҳар хил механизмлар, металл қуйиш, темирчилик, мис эритиш саноатидаги жараёнларни, нодир металларни қазиб олишдаги ишларни такомиллаштиришга дойр ихтиролар қилишган, здлар ва транспорт учун қуввати 2—60 о. к. ли 20 га яқин буғ машиналари ясашган ва амалда жорий қилишган. Россияда биринчи паровозни 1833—34 й. да, иккинчи паровозни эса 1835 й. да ясашган. Черепановларлар ташаббуси билан Вийск здидан Медний рудниккача чўян т. й. изи ётқизилган, лекин 20-а. бошигача бу изда паровоз ўрнига отлар қўшилган вагонлардан фойдаланилган.

Loading...