ЧЕРЕПИЦА

ЧЕРЕПИЦА (рус.) — асосан, бино томига ёпиш учун ишлатиладиган курилиш материали. Черепица ларнинг аксарияти сопол ва цементкум крришмасидан тайёрланади. Сопол Черепицалар 1000 — 1100°С трада куйдириш йўли билан, цементқум қоришмали Черепицалар эса механик пресслар ёрдамида тайёрланади. Черепица нишаби камида 30° ли том устига ўрнатилган ёғоч рейкаларга бирбирига илаштириб териб чиқилади. Ўзбекистонда кам тарқалган, лекин кейинги йилларда пластмасса, металл ва б. материаллардан тайёрланган Черепицалар пайдо бўла бошлади.

Loading...