ЧЕРКАССИ ВИЛОЯТИ

ЧЕРКАССИ ВИЛОЯТИУкраина таркибидаги вилоят, 1954 й. 7 янв. да ташкил этилган. Майд. 20,9 минг км2. Аҳолиси 1336,8 минг киши (2004), асосан, украинлар, шунингдек, рус, белорус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 43%. 20 маъмурий туманга бўлинган, 15 шаҳар, 19 шаҳарча бор. Йирик шаҳарлари: Черкасси, Умань, Смела, Звенигород, Золотоноша, Канев, Шпола. Маркази — Черкассы ш.

Кременчуг ва Канев сув омборларининг (Днепр дарёси) ҳар иккала соҳилида. Ўнг соҳилидаги катта қисми Днепрбўйи қирлари (энг баланд жойи 270 м), чап соҳилидаги қисми Днепрбўйи пасттекислигида жойлашган. Иқлими мўътадил континентал, янв. нинг ўртача траси —5°, июлники 19,5°. Йиллик ёғин 450—500 мм. Вегетация даври 206—212 кун. Йирик дарёси — Днепр. Типик подзоллашган қора, сур тупроклар, чап соҳилида ўтлоқ ва чимли подзол тупроқлар кенг тарқалган. Вилоят ҳудудининг 15,5% ўрмон. Дашт ўсимликлари кам тарқалган. Ўрмон ва дашт ҳайвонлари учрайди.

Хўжалигининг етакчи тармоғи — озиқ-овқат саноати (гўшт ктлари, сут, спиртарақ ва б. здлар). Қандшакар и. ч. бўйича вилоят мамлакатда 1ўринда. Машинасозлик ва металл созлик ривожланган. Кимё кти, кимёвий тола, кимёвий реактивлар, пластмасса здлари ишлаб турибди. Шойи ва ип газламалар, гигроскопик пахта, тикувчилик буюмлари ишлаб чиқарилади. Черкасси иссиқлик электр маркази ва Канев ГЭС вилоятни электр энергияси билан таъминлайди. Қурилиш саноати ривожланган (уйсозлик кти, гранит карьери, ғишт здлари). Қ. х. лавлагидон экинлари етиштириш ва гўштсут чорвачилигига ихтисослашган. Дон, қандлавлаги, картошка, озуқа экинлари экилади. Боғдорчилик ва сабзавотчиликнинг ҳам салмоғи катта. Вилоят хўжаликларида қорамол, қўйэчки ва парранда боқилади.

Т. й. узунлиги 605 км, қаттиқ қопламали автомобиль йўллари уз. 5,6 минг км га яқин. Днепр дарёсида кема қатнайди. Ҳаво транспорти ривожланган. 3 олий ўқув юрти, 7 музей, 2 театр, филармония фаолият кўрсатади.

Loading...