ЧЕРНИКА

ЧЕРНИКА (Vaccinium) — эрикадошларга мансуб бута ёки ярим буталар туркуми. 200 дан ортиқ тури бор. Евросиё ва Шим. Американинг ўрта ва совуқ иклим шароитларида, Кавказ, Ғарбий ва Шарқий Сибирь ҳамда Узоқ Шарқца тарқалган. Оддий Черника (V. myrtillus) тури АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларида экилади. Бўйи 15—40 см. Илдизи узун, тарқоқ. Гуллари очяшил, гулбандларида яккаякка жойлашган. Май—июнда гуллайди. Четдан чангланади. Меваси июльавг. да етилади, таркибида 12% ошловчи модда, 44 мг% С витамини, қанд, лимон ва олма кислотаси, бўёқ моддалари, сийдик ва қонда қанд миқдорини камайтирувчи неомиртиллин гликозиди бор. Янги мевасидан кисель, вино, ликёр ва б. тайёрланади. Тиббиётда Черниканинг қуритилган меваларидан ич кетишини қолдирувчи восита сифатида фойдаланилади. Оқ қарағай, қарағай, эман, қайин, каштан ўрмонзорларида, тундра, ўрмон тундра, тогларда усади. Табиий ҳолда илдизпоясидан кўпаяди.

Prev Article

ЧЕРКЕЗ

Next Article

ЧЕРНОВ