ЧЕРНОВЦИ

ЧЕРНОВЦИ (1944 й. гача Черновици) — Украинанинг Черновци вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Карпат тоғлари этагида, Прут дарёси соҳилида. Т. й. ва автомобиль йўллари чорраҳаси. Аҳолиси 240,6 минг киши (2001).

Черновци Киев Руси таркибига кирган қад. шаҳарлардан. Шаҳар 1408 й. дан маълум. У тезтез қўддан қўлга ўтиб турган. Аввал АвстрияВенгрия, кейин Руминияга қарам бўлган. 1940 й. да Шим. Буковина таркибида УССРга қўшилган.

Ғарбий Украинанинг йирик саноат маркази. Саноатининг асосий тармоқлари: енгил (тикувчилик, қўлқоптрикотаж, пойабзал, пайпоқ, ипгазлама корхоналари), озиқ-овқат (гўшт, ёғмой ктлари, шакарқанд, сабзавот қуритиш ва консерва здлари), машинасозлик ва металлсозлик (машинасозлик, нефть саноати аппаратуралари, енгил саноат учун ускуналар, ҳисоблаш техника воситалари, электр приборлар и. ч.), ёғочсозлик (мебелсозлик ва тахта тилиш) корхоналари, иссиқлик электр маркази фаолият кўрсатади. 2 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 2 театр, филармония, халқ меъморлиги ва турмуши, ўлкашунослик, О. Ю. Кобилянская ва А. Федьковичларнинг адабиймемориал музейлари бор. Меъморий ёдгорликлардан Николай (17-а.), Пятницкая, Клокучкадаги Троица, Каличанкадаги Успение ёғоч черковлари (барчаси 18-а.) сақланган.

Loading...