ЧЕРНОВЦИ ВИЛОЯТИ

ЧЕРНОВЦИ ВИЛОЯТИУкраина таркибидаги вилоят. 1940 й. 7 августда ташкил этилган. Майд. 8,1 минг км2. Аҳолиси 913 минг киши (2004), асосан, украинлар, шунингдек, молдаван, румин, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 36%. 10 маъмурий туманга бўлинган, 10 шаҳар ва 9 шаҳарча бор. Маркази — Черновци ш. Мухим шаҳарлари: Черновци, Хотин, Сторожинец.

Черновци вилояти Карпат тоғлари ва шу тоғ этаклари ҳамда ВолиньПодолия қирларининг тармоқларида жойлашган. Иқдими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси —4,8° дан —10° гача; июлники 12°—19°. Йиллик ёғин 500—1000 мм. Вегетация даври 206 — 216 кун. Муҳим дарёлари: Днестр, Прут, Сирет. Текисликда сур тусли ўрмон ва подзоллашган қоратупроқ, тоғларда ва тоғ этакларида подзоллашган қўнғир тупроқ ва чимли қўнғир тупроқлар тарқалган. Ҳудудининг 28% ўрмон ва бутазорлар (қорақарағай, оққарағай, дуб, қора қайин). Тоғ ва тоғ этаклари табиий пичанзор ва яйлов. Ўрмонларда буғу, қобон, айиқ, силовсин, тулки, сувсар, тийин, ондатра, малла товушқон яшайди. Зубр, лось, норка; қушлардан қирғовул иқлимлаштирилган.

Озиқ-овқат, енгил ва машинасозлик саноатлари ривожланган. Гўшт, ёғмой ктлари, шакарқанд, сабзавот қуритиш ва консерва здлари бор.

Машинасозлик корхоналари, нефть саноати учун аппаратуралар, энергетика асбоблари, енгил саноат учун станоклар и. ч. га ихтисослашган. Ўрмон ва ёғочсозлик саноати ривожланган. Вилоят электр энергияни Черновци иссиқлик электр марказидан олади. Ипгазлама, қўлқоптрикотаж, пайпоқ и. ч. бирлашмалари ишлаб турибди. Қ. х. ғалла ва техника экинлари етиштириш, сутгўшт учун қорамол боқишга ихтисослашган. Ғалла, техника ва емхашак экинлари экилади. Боғдорчилик ривожланган. Вилоят хўжаликларида қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Т. й. узунлиги 466 км, қаттиқ қопламали автомобиль йўллар уз. 2,7 минг км. 2 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 5 музей, филармония, 2 театр бор. Черновци вилояти ҳудудида 17—18-а. ларга оид тарихиймеъморий ёдгорликлар (ёғоч черковлар) сақланган.

Loading...