ЧЕТАН

ЧЕТАН (Sorbus L.) — раънодошларга мансуб бута ва дарахтлар туркуми. Ўрта Осиёда Туркистон, Зарафшон, Ҳисор, Дарвоз, Угом, Чатқол, ПомирОлай, Фарғона тоғларида 3 тури: кизил Четан (S.tiarischanica), туркистон Ч. и (жагиси) (S. turkestanica) ва форс Ч. и. (S. persica) учрайди. Қизил Ч. купинча, арча, оқ қайин, шилви кабилар билан бирга денгиз сатҳидан 1800—3000 м баландаикда аралаш ўрмонлар ҳосил қилиб усади. Буии 3—5 м. Илдизи 7—8 м чукурликкача таркалади. Гуллари йирик. Июнь ойида гуллаб, авг. сент. да мева беради. Меваси қизил, тахираччиқ ёки ширин, биринчи совукдан кейин қўнғир тусга киради. Мевасида С. витамини, 4—13,7% қанд моддаси, уруғида 22% мой, пўстлоғида 14% таннид бор. Ёғочидан мебель и. ч. да фойдаланилади. Баргларидан жигарранг бўёқ олинади. Қизил Четанни уруғидан, илдизпоясидан купайтириш мумкин. Четан 60—100 йил яшайди. Четаннинг ҳамма турлари кимматли урмон, мевали, манзарали ва асал берувчи ўсимлик ҳисобланади.

Loading...