ЧЕХ ТИЛИ

ЧЕХ ТИЛИ — ҳиндевропа тиллари оиласидаги славян гуруҳининг шарқий славян гуруҳчасига мансуб тиллардан бири, Чехия Республикасининг расмий тили. Асосан, Чехияда (8,5 млн. киши), шунингдек, Словакия, АҚШ, Канада, Германия ва б. мамлакатларда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 10 млн. кишидан ортиқ (ўтган асрнинг 90-й.

лари урталари).

Чех тили 4 лаҳжага булинади:

1) асл чех (маркази Прага булган урта чех, жан. ғарбий, шим. шарқий шевалар);

2) ганак (ганац);

3) ляш (силез);

4) моравсловак. Фонетик хусусиятлари: суз маънолари ва шаклларини фарклашга хизмат қиладиган чўзиқ ва қисқа унлиларнинг мавжудлиги, қаттиқлик ва юмшоклик буйича мое келувчи 3 жуфт ундошнинг борлиги ва б. Морфологик хусусиятлари: отлар турланиши ва феъллар тусланишининг хилмахил турлари, 3 та жинс категорияси, 2 хил сон категориясининг мавжудлиги, содда утган замон шаклининг йуклиги ва б.

Адабий Чех тили урта чех шевалари асосида шаклланган. Дастлабки ёзма ёдгорлиги 13а:га мансуб. 15—16-а. ларда адабий тил барқарорлашган, лекин 1620 й. дан 18-а. охиригача Чехия Габсбурглар сулоласи қўл остида булиб, расмий тил немис тили бўлганлигидан Чех тили ривожланмай қолган. 18-а. охири — 19-а. бошида Чех тили 16—17-а. лар адабиёти асосида қайта туғилади. Ёзуви лотин графикасига асосланган.

Loading...