ЧЕХИЯ МАССИВИ

ЧЕХИЯ МАССИВИ — Европадаги тоғ массиви, аксари қисми Чехия, шунингдек, Польша, Германия ва Австрия ҳудудларида. Уз. 500 км чамасида, кенглиги 300 км гача. Марказий қисми пастроқ бўлиб (бал. 300—600 м), ер юзаси сертепа текислик, алоҳида кўтарилган чўққилар бор. Асосан, кристалли сланец, қумтошлардан тузилган, юзаси чўкинди жинслар билан қопланган. Чекка қисми ўртача баландливдаги тоғлар (Судет, Чехия ўрмонлари, Шумава, Рудали тоғлар) ва ЧехияМоравия қирларидан иборат. Энг баланд жойи 1602 м (Снежка тоғи). Иқлими мўътадил, сернам. Даре кўп. Тоғларда 1200 — 1400 м гача аралаш ва игна баргли ўрмонлар бор, ундан баланд қисми — яйлов, текислик қисми ўзлаштирилган.

Loading...