ЧЕХОВ Антон Павлович

ЧЕХОВ Антон Павлович [1860.17 (29).1, Таганрог 1904.2 (15). 7, Баденвейлер, Германия; Москвада дафн этилган] — рус ёзувчиси. Москва унтининг тиббиёт фтини тугатган (1884), шифокор бўлиб ишлаган. 1892—98 й. ларда Москва яқинидаги Мелихово қишлоғи (ҳоз. Чехов ш.)да яшаб, маҳаллий деҳқонларга тиббий ёрдам кўрсатган, уларнинг болалари учун мактаблар очган. Сил касали билан оғриб, 1898 й. Ялтага кўчган. Саломатлиги ёмонлашгач, 1904 й. июнида Баденвейлер (Германия)га борган ва у ерда вафот этган.

Чехов 80-й. ларнинг 2-ярмида театр учун «Иванов» (1887—89), «Алвасти» (1889, кейинчалик «Ваня амаки» номи билан қайта ишланган) пьесалари, «Тўй» (1889) бир пардали пьесаси, шунингдек, «Тамакининг зарари ҳақида» (1886), «Айиқ» (1888), «Юбилей» (1891—92) сингари водевиллар ёзган. 90-й. ларда Сахалинга саёҳатга бориб, каторга ва сургун қилинган кишиларнинг фожиали турмуши билан танишган. Ушбу саёҳат хотиралари «6палата» (1892) қиссаси ва «Сахалин ороли» (1893—94) китобида ўз аксини топган.

90-й. лар охирига бориб, Чеховнинг драматурглик маҳорати юксак чўққига эришди. «Чайка», «Ваня амаки» (1896), «Уч опасингил» (1900—01), «Олчазор» (1903— 04) пьесаларининг 1898 й. Москва Бадиий театрида саҳналаштирилиши Чехов ижодида янги давр бошланганидан дарак берди.

Чехов ижоди 3 даврдан иборат:

1) 80-й. ларнинг ўрталарига қадар бўлган давр; 2) 80-й. ларнинг ўрталаридан 90-й. ларнинг бошларига қадар бўлган давр;

3) 90-й. ларнинг бошларидан ёзувчи вафотига қадар бўлган давр. Чехов ижодининг дастлабки даврида турли ноширларнинг диди ва буюртмаси билан асосан ҳазилмутойибадан иборат асарлар ёзган бўлсада, шу даврдаёқ ёзувчи ижодининг асосий мавзулари (инсон ва амал, гўзаллик ва разолат, ҳаётнинг серҳашам ва ғариб томонлари ва б.) юзага чиқа бошлади. Чехов шу даврда ёзган «Семиз ва ориқ», «Чиновникнинг ўлими» (1893), «Буқаламун», «Ниқоб» (1884), «Унтер Пришибеев» (1885) сингари ҳикояларида мавзуни кулги ёрдамида ёритиш, ҳажвий образ яратиш, воқеа ва ҳодисаларни лўнда тасвирлаш санъатини мукаммал эгаллаганини намойиш килади.

Чехов ижодининг 2-даврида ёзувчининг марказий мавзуси аниқ қирралар касб этади. Қаҳрамоннинг руҳий олами ва ҳатто воқеаҳодисаларнинг ривожи эмас, балки ижтимоий муносабатлар ва маиший тўқнашувларнинг қаҳрамон характерига таъсири масаласи Чеховнинг диққат марказида бўлади. Бу масала, биринчи навбатда, Чеховнинг «Ғилоф бандаси» (1898) ҳикоясида ўзининг ёрқин тажассумини топади. Бу асарда ғилоф ёлғон ва зулмга, кимнингдир айшишрат қилиб, кимнингдир азобуқубат чекиб яшашига асосланган ҳаётнинг тимсолига айланади. Чехов ижодининг шу боскичида кўзга ташланган тамойиллар 3даврда янги бадиий куч билан ифодаланади. Чеховнинг «Болохонали уй», «Менинг ҳаётим» (1896) қиссалари, «Ионич» (1898), «Лайча етаклаган хоним» (1899) ва б. ҳикояларида шу даврдаги рус жамиятининг анатомияси шафкатсизлик билан очиб ташланди. Бу асарларда инсоннинг локайдлиги мавзуси факат маънавийпсихологик режада эмас, балки ижтимоий йўналишда ҳам бадиий тадқиқ этилди. Чехов турли табақа ва ижтимоий қатламларга назар ташлаб, ўз қаҳрамонининг руҳий уйғониш, муҳитга қаршилик кўрсатиш, ҳаётини қайта қуриш қобилиятини мугтасил равигцда текшириб туради.

Чеховнинг драматургия соҳасидаги ижоди рус театри тараққиётига катта таъсир кўрсатди. Ёзувчининг насрий асарларида ўз ифодасини топган кишилар ўртасидаги руҳий алоқаларнинг йўкдиги мавзуси унинг саҳна асарларида ҳам турли шаклда талкин этилган.

Чехов насрий ва драматургик ижоди билан жаҳон адабиёти тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатди. Ўзбек адабиётида реалистик хикоя жанрининг майдонга келиши ва Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор ҳикоянавислик ижодининг шаклланишида Чехов анъаналари ҳам муайян омил бўлиб хизмат қилган.

Чеховнинг энг яхши насрий асарлари ва пьесалари ўзбек тилига таржима этилган. Унинг барча машҳур пьесалари республикадаги ўзбек ва рус театрларида саҳналаштирилган.

Ас: Танланган асарлар, 3ж. ли, Т., 1957 — 58; Полное собрание сочинений, т. 1—30, М, 197383.

Ад.: Бердников Г. П., Чехов, М., 1978; Полоцкая Э. А., А. П. Чехов и движение художественной мысли, М., 1979; Бялый Г. А., Чехов и русский реализм, М., 1981.

Наим Каримов.