ЧҲАТТИСГАРҲ

ЧҲАТТИСГАРҲ — Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги штат. Майд. 135 минг км2. Аҳолиси 21 млн. киши (2001).

Маъмурий маркази — Райпур ш. Штат шарқда Жаркханд ва Орисса, ғарбда МадҳьяПрадеш ва Маҳараштра, шим. да УттарПрадеш штатлари билан чегарадош. Штат 2000 й. 1 ноябрда ташкил этилган.

Чҳаттисгарҳ — аграр штат. Аҳолининг 80% қ. х. да банд. Майдонининг 43% ишланади. Асосий экини — шоли, шунингдек, буғдой, маккажўхори, дуккаклилар экилади, зайтунзорлар бор. Боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган. Штат ҳудудининг 44% ўрмон. Штатнинг муҳим табиий ресурси — ўрмон маҳсулотлари. Металлургия саноати, пўлат қуйиш ва цемент здлари, машинасозлик, озиқовқат, кимё саноати корхоналари мавжуд. Пластмасса ишлаб чиқарилади. Алюминий, кончилик ривожланган. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган т. й. платформаларининг 100%, цементнинг 20% Ч. га тўғри келади. Темир, марганец, олтин ва боксит рудалари қазиб олинади. Шунингдек, олмос, берилл, аметист (сафсар), александрит ва б. қимматбахр тошлар конлари топилган.

Loading...