ЧИДАМЛИЛИК (техникада) — буюмлар, машина ва механизмлар, бино ва иншоотларнинг муайян муддатгача, яъни маълум чегаравий ҳолатгача ишга яроқлилигини саклаш хоссаси. Буюмларнинг Чидамлилик даражаси уларнинг қандай материалдан ясалганлигига, уларни сақлаш ва ишлатиш шароитларига боғлиқ бўлади. Буюмларни шартли равишда таъмирланадиган (тузатиб туриладиган) ва таъмирланмайдиган (бузилганидан кейин ташлаб юбориладиган) турларга бўлиш мумкин. Таъмирланадиган буюмлар (уйрўзгор буюмлари, газ ва электр асбоблари, соатлар ва б.)нинг маълум чегаравий ҳолати (яъни Чидамлилик чегараси) уларнинг эскириши, тезтез ишламай қолиши ёки тузатиш учун сарфланадиган маблағнинг ўзини окдамаслиги билан белгиланади. Айрим ҳолларда буюмлардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, хавфсизлик техникасига риоя қилмаслик ҳам уларнинг Чидамлилик чегарасига таъсир қиладиган омиллар ҳисобланади. Буюмларнинг маънавий эскириши (янгиянги русумли, дизайни яхшиланган буюмларнинг ишлаб чиқарилиши) ҳам уларнинг чегаравий ҳолатини белгилайди. Таъмирланмайдиган буюмлар (маc, ёритиш лампалари, тишли ғилдираклар ва б.) Ч. ги учун чегаравий ҳолат уларнинг ишдан чиқиши (маc, лампочка толасининг куйиши, шестерня тишининг синиши ва б.) билан боғлиқ бўлади ва уларни ташлаб юборишга тўғри келади.
Бино ва иншоотларнинг Чидамлилик ги деганда уларнинг талаб этиладиган фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаган ҳолдаги хизмат муддати тушунилади. Бундай Чидамлилик маънавий ва жисмоний турларга бўлинади. Маънавий Чидамлилик — бино ва иншоотларнинг ўзгарувчан фойдаланиш шартларига ёки хавфсизлик ва эстетика талабларига жавоб бермай қолгунча бўлган хизмат муддати. Бу муддатни ўтаб бўлган бино ёки иншоот (маc, турар жой биноси ёки кўприк) мукаммал (капитал) таъмирлашдан чиқарилади ёки бузиб ташланади. Жисмоний Чидамлилик механик зўриқиш (нагрузка) ва физиккимёвий омиллар таъсирида бўлган асосий юк тушувчи конструкция ёки элементлар (маc, бинонинг пойдевори, синч девори, кўприкнинг устуни ва б.)нинг емирилиши билан белгиланади. Бино ва иншоотлар бундай аҳволга тушмаслиги учун махсус изоляция материаллари қўлланади, пойдеворларга қора мой суркалади, бинолар вақтивақти билан тезлаб турилади, кўприкларнинг емирилган устунлари алмаштирилади, фойдаланишга доир қоидаларга қагьий риоя қилинади ва б. Шунда бино ва иншоотларнинг хизмат муддати узаяди. Давлат стандартлаштириш ташкилотлари томонидан бино ва иншоотлар учун қурилиш меъёрлари ва қоидалари белгилаб қўйилади. Бу меъёрлар ва қоидаларга кўра, Ўзбекистонда бино ва иншоотларнинг хизмат муддати (вазифаси, қурилган жойи ва б. га кўра) камида 20 йил, 50 йил ва 100 йил қилиб белгиланган.
Буюмлар, машина ва механизмлар, бино ва иншоотларнинг Чидамлилик хоссаларини ўрганиш, бу хоссаларни яхшилаш, хизмат муддатини узайтириш чоратадбирларини кўриш давлат миқёсидаги муҳим иш ҳисобланади. Бу ишлар билан махсус ташкилотлар, и. т. муассасалари, стандартлаштириш ва сертификациялаш идоралари шуғулланади.