ЧИҒАНОҚЛИЛАР

ЧИҒАНОҚЛИЛАР, остракодалар (Ostracoda) — қисқичбақасимонлар синфига мансуб умуртқасиз ҳайвонларнинг кенжа синфи. 2000 га яқин тури маълум. Танаси (0,2—23 мм) оҳак билан тўйинган икки тавақали чиғаноқ ичига жойлашган. 3 жуфт оёғи бор. Кўпчилик Чиғаноқлиларда битта оддий, баъзиларида бир жуфт мураккаб (фасеткали) кўзлари бўлади. Денгиз ва чучук сувлар тубида яшайди. Овланадиган баликлар учун озиқ. Қазилма Ч. Кембрий даври ётқизиқларидан топилган бўлиб, нефть ва газ конларини излаб топишда муҳим омил ҳисобланади, стратиграфияда ҳам катта аҳамиятга эга.

Loading...