ЧИГАНОВ Георгий Иванович

ЧИГАНОВ Георгий Иванович (1925.24.8, Қозоғистон, Каленое қишлоғи) — график рассом. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Беньков номидаги республика рассомлик билим юртини тугатган (1954). Китобжурнал графикаси ва дастгоҳ графикасида ижод қилган Чиганов ижодига лиризм, ёрқинлик хос; асарларида инсон кайфияти билан табиатнинг ҳамоҳанглиги етакчилик қилади. Китоб графикасида Э. Межелайтиснинг «Инсон», P. Ҳамзатовнинг «Юксак юлдузлар», Навоийнинг «Садди Искандарий» ва б. асарларни бадиий безаган. Ўзбекистоннинг тарихи ва ҳаётини умумлаштирувчи «Ўзбекистоннинг ёшлиги» линогравюралар туркумини; акваредда «Ўрта Осиёнинг қадимий шаҳарлари бўйлаб», «Бойсун», «Шоҳимардон», «Бахмал қўшиклари», «Хива», «Тошкент тонги» каби асарлар туркумини яратди.

Loading...