ЧИҒАТОИЙЛАР

ЧИҒАТОИЙЛАРЧиғатой улусини идора этган чингизий сулола (1224 — 1404). Чингизхоннинт 2ўғли Чиғатой исмидан келиб чиққан.

Чиғатой улуси ҳукмдорлари: Чиғатойхон (1224—42), Қора Ҳулоку (Ҳалоку)( 1242-46, 1252), Есу Мункэ (1246—57), Орқина (Эргэнэ) хотун (1252-61), Олғу (1261-65), Муборакшоҳ (1265—66), Бароқхон (1266—71), Никпай (1271—72), Тўға Темур (1272-74), Дувахон (1274-1306), Кунчак (1306—08), Толиқу (1308 — 09), Кебак (1309; 131826), Эсан буғо (1309 — 18), Элчигадой (1326), Дува Темур (1326), Тармаширин (1326-34), Жингши (Жанкши) (1334-35), Бузан (Пуран) (1335-38), Есун Темур (1338—40), Али Султон (Ўқтой наслидан) (1340—42), Муҳаммад (134243), Қозон (134346), Донишмандча (Ўқтой наслидан)(1346 — 48), Баёнқулихон( 1348—58).

14-а. ўрталарида Чиғатой улуси парчаланиб, улуснинг шарқий қисми — Шарқий Туркистон ва Еттисувда турк ва мўғул қабилаларини ўз ичига олган Мўғулистон давлати ташкил топади. Туғлуқ Темур Мўғулистон хони қилиб кўтарилади. Чиғатой улусининг ғарбий қисмида 1370 й. Амир Темур салтанати вужудга келади. Соҳибқирон тахтга чингизийлардан бўлган Суюрғатмишхон (1370—88), Султон Маҳмудхон (1388— 1404)ларни расман хон қилиб кўтариб, ҳатто уларнинг номидан ёрлиқлар чиқартириб, пуллар зарб эттирган.

Loading...