ЧИҒИР — 1) юкларни кўтариш ёки силжитиш учун мўлжалланган машина; барабанга ўраладиган пўлат арқон (канат) ёрдамида амалга оширилади. Ҳаракатлантириш турига кўра, дастаки ёки машина (электр двигатель, ички ёнув двигатели ва б.) билан ҳаракатланадиган, ўрнатилишига кўра муқим (стационар) ва кўчма хилларга бўлинади. Чиғир ҳаракатлантирувчи кием, редуктор, барабан, тормоз ва юк кўтарадиган эгилувчан элемент (канат ёки занжир) дан иборат. Юк кўтарувчанлиги 250 кг дан 20 т гача, юк кўтариш тезлиги 0,5—1 м/с. Ч. юкларни кўтариш, тушириш, айрим ҳолларда горизонтал йўналиш бўйича ташишда ишлатилади. Чиғирдан кўтаришташиш машинаси ёки мураккаб кранларнинг кўтариш механизми сифатида фойдаланиш мумкин;
2) сув сатҳи суғориладиган ер сатҳидан пастда бўлган жойларда сувни юқорига кўтариб берадиган қад. энг оддий гидравлик мослама; уй ҳайвонлари, одам ёки оқар сув кучи билан ҳаракатга келтирилган. Қадимда Миср, Ҳиндистон, Хитой, Ўрта Осиё ва б. ўлкаларнинг суғориш тизимларида қўлланган. Тарихий маълумотларга кўра, оқар сув кучи билан ҳаракатлантириладиган Ч. Ўрта Осиёда (айниқса, Хоразмда) 9 — 11а. ларда кенг тарқалган.