ЧИГИРТКА

ЧИГИРТКАчигирткасимонлар катта оиласининг гала бўлиб яшайдиган турлари умумий номи. Қ. х. экинларининг (ғалла экинлари, беда, ғўза ва б.) зараркунандаси хисобланади. Жан. Европа, Жан. ва Шарқий Осиё, Африка, Жан. ва Шим. Америка, Австралия мамлакатларида учрайди. Чигиртка ларнинг экинларга келтирадиган офати ҳақида Қадимги Миср ёзма манбаларида (бундан 4 минг йил аввал) маълумотлар учрайди. Ўзбекистонда тарқалган турлари ичида энг хавфлилари — осиё чигирткаси, воҳа чигирткаси, марокаш чигирткаси ва чўл чигирткаси. Ч. лар, айниқса, узоқ масофалардан учиб келиб ва тўсатдан ёпирилиб экинларни нобуд қилиши билан хавфлидир. Чигиртка личинкаларининг тўдаси озиқ қидириб маълум йўналишда ҳаракат килади ва ўз йўлида учраган кўкатларни еб битиради. Ҳаёти мобайнида ҳар битта Чигиртка 300 г гача кўкат ейди. Зараркунанда кўплаб урчиган йиллари улар сони ҳар бир м2 майдонда бир неча юзга ва ҳатто бир неча мингга етади, эгаллаган майдон эса баъзан 1 млн. га ни ташкил этиши мумкин. Туда бўлиб яшаш инстинкта Чигиртка тухумдан чиқиб ҳаракат қила бошлагандан пайдо бўлади. Обҳавонинг қулай келиши Чигиртканинг кўплаб урчишига ёрдам беради. Чигиртка ларнинг экинларга ва ўсимликларга етказадиган зарарини бартараф этиш мақсадларида Ҳиндистон, Яқин Шарқ мамлакатлари, Африкада БМТ Озиқ-овқат ва қ. ҳ. бўйича ташкилотининг Чигиртка ларга қарши кураш таянч пунктлари очилган, Франция ва б. мамлакатларда йирик илмий, илмийи. ч. марказлари тузилган.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва афокимё Маркази ҳузурида Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистонда Чигирткага қарши кураш экспедициялари ишлайди (1983 й. дан кайта тикланган; Кррақалпоғистонда эса бундай экспедиция 1930 й. дан бери мавжуд).

Кураш чоралари: бўз ерлар ҳайдаб, ўзлаштирилади; ўтлоқ ва пичанзорлар доим назорат қилиб турилади; партов ва бўш ётган ерлар орасидаги уватлар йўқотилади. Ёш (1—3) Чигирткага қарши 50% ли карбофос (2 кг/га), ли вафотокс (2 кг/ га) ва 20% ли сумицидин (0,4—0,5 кг/га) қўлланади.

Султон Алимуҳамедов.

Loading...