ЧИЖ (Spinus spinus) — чумчуқсимонлар туркумининг саъвалар уруғига мансуб куш. Вазни 11 — 14 г. Нарининг кўкраги сариқ, бошининг усти қора. Модаси кулрангқўнғир, доғлари бор. Тумшуғи қисқа. Европа, Ғарбий Осиё, Ғарбий Сибирь ва Узоқ Шарқнинг қайин, қарағай ва б. дарахтлар ўсадиган аралаш ўрмонларида, айниқса, тоғли жойларда кенг тарқалган. Баланд дарахтларнинг қалин шохларида уя ясайди; 3—6 та тухум қўйиб, модаси 12—14 кун босади. Асосан, ўсимлик уруғлари, баъзан ҳашаротлар билан озиқланади. Яшаш ареалининг жан. қисми ташқарида — Шим. Африка, Ироқ, Жан. Хитойда ҳам қишлайди. Баъзан, Ўрта Осиё (гоҳо Тошкент, Бишкек, Олмаота каби ш.)да ҳам учрайди.