ЧИКАГО

ЧИКАГО — АҚШнинг шим. қисмидаги шаҳар, Иллинойс штатида. Аҳолиси 2,9 млн. киши (2002). АҚШнинг йирик транспорт йўллари чорраҳаси. Мичиган кўлининг жан. ғарбий соҳилидаги порт, кўлга Чикаго дарёси (Буюк кўллардан Миссисипи дарёсига бориладиган сув йўли) қуйилиш ерида. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Дунёда энг йирик т. й. узели. Иқтисодий аҳамияти бўйича Чикаго мамлакатда НьюЙоркдан кейин 2ўринда. Мамлакатнинг савдомолия, илмий ва маданий марказларидан. Етакчи тармоғи — оғир саноат (хусусан, металлсозлик), шунингдек, қора ва рангли металлургия, машинасозликнинг турли соҳалари ривожланган. Радиоэлектроника ва электротехника (телефонтелеграф аппаратлари, маиший электртехникаси, радио ва телевизорлар и. ч. нинг мухим маркази), автомобилсозлик, приборсозлик, авиация саноати корхоналари мавжуд. Турли саноат жиҳозлари, металл конструкциялар, кувурлар, т. й. вагонлари ва локомотивлар ва б. ишлаб чиқарилади. Чикаго — мамлакатнинг кимё, нефтни қайта ишлаш, қоғоз, полиграфия, озиқ-овқат саноатларининг йирик марказларидан. Метрополитен қурилган. университетлар, Бадиий инт, табиат тарихи, фан ва саноат музейлари бор. Шаҳар ўрнида 1803 й. гача қишлоқ бўлган, 1833 й. дан шаҳар мақомига эга.

Prev Article

ЧИЙ

Next Article

ЧИЛДИРМА