ЧИЛИМ

ЧИЛИМтамаки солиб чекиладиган асбоб. Қадимдан Ўрта Осиёда, шунингдек, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Афғонистонда кенг тарқалган. Асосан, қовоқнинг алоҳида навидан, баъзан, металл (мис, бронза, кумуш ва б.)дан тайёрланади. Унинг ташки томони турли ҳандасий шакллар ва нақшлар билан безалади. Ичига сув солинадиган идиш, унга уланган най (қамиш ёки ёғочдан), тик ўрнатилган найча қўйиладиган сархона ва ўтхонадан иборат шаклга эга. Чилим чекиш киши соғлиғи учун ўта зарарли.

Loading...