ЧИЛKAKЛИK

ЧИЛKAKЛИK (Ammoperdix grise ogularis) — қирғовуллар оиласига мансуб куш. Оғирлиги 200 г ча. Нари кулрангсарғиш, пушти тусда. Биқинида жигарранг ва қора йўллари бор, пешонаси ва кўзининг атрофи ҳам қора. Тумшуғи қизғиш, оёғи бўғиқ сариқ. Модаси одмироқ. Ироқ,и Эрон, Афғонистон, Покистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистонда тарқалган. Тоғ олди, қир адирли қоятошли жойларда яшайди. Уясини ерда ясайди; 8—16 та тухум қўяди. Модаси уларни 3 ҳафтага яқин босади. Ўсимликлар уруғи, куртаги, баъзан ҳашаротлар билан озикланади. Овланади.

Loading...