ЧИЛЛА

ЧИЛЛА (форстож. — қирқ) — турмушдаги баъзи ҳодисақолатларнинг энг оғир, хатарли ёки маъсулиятли даврини англатувчи тушунча. Ч., одатда, 40 кун ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида ёз Чилласи ёки ёзги Чилла 25 июндан 5 августгача, қиш Ч. си ёки кишки Чилла 25 декабрдан 5 февралгача давом этади. Чилла она ва чақалоғи ҳаётининг туғрукдан кейинги (қ. Чилла даври), келинкуёв турмушининг никохдан кейинги 40 кунлик даврларига ва б. га нисбатан ҳам кўлланилади (20 кунлик давр кичик Чилла деб юритилади).

Loading...