ЧИЛЛАШИР

ЧИЛЛАШИР (чилла ва форстож. — сут) — одамда тўхтовсиз ич кетиши, глоссит, анемия, озиб кетиш билан кечадиган касаллик. Асосан, субтропик ва тропик иқлимли жойларда учрайди. Чиллашир ҳаммада, кўпроқ туққан аёлларда чилла даврияа кузатилади (номи шундан). Оқсилли моддалар’ кам, углеводли овқатлар кўп истеъмол килиниши, иссиқ иқлим шароити ва б. натижасида ичакда турли замбуруғларнинг кўпайиб, бижғиш жараёнининг кучайиши ҳамда витаминлар танқислиги Чиллаширга сабаб бўлиши мумкин.

Касаллик секинаста бошланади (ҳомиладорлик вақтида бошланиши ҳам кузатилади). Дастлаб, беморнинг қорни дам бўлиб, оғрийди, қулдирайди, кўп ел чиқади, гавда траси нормал ёки баланд, ёхуд паст бўлади. Тўхтовсиз (суткасига 8—10 марта) ич кетади (нажас кўпиксимон, оқ рангда бўлади). Тил қизаради, милк, танглай, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва ютқин яллиғланиб, уларда яралар пайдо бўлади. Кўп ич кетиши ичакда сўрилиш жараёнини сусайтиради, ички секреция безлари ва нерв системаси фаолияти ўзгаради, қон ишлаб чиқарилиши бузилиб, камқонлик юзага келади, бемор озади, дармони қурийди.

Даво касаллик белгиларига қараб тайинланади.