ЧИЛТЎҒОН

ЧИЛТЎҒОН (аслида номи Чилчўптўғон, яъни Чилпоя — ёғочдан ясалган қирқ оёк^и тўғон) — қад. гидротехника мосламасининг махсус тури. «Чорпоя — тўрт оёқ», «сепоя — уч оёқ» турлари ҳам бўлиб, дарё, сой ва канал (шоҳариқ) соҳилларини мустаҳкамлаш, тўғон ёки сувайирғичлар барпо этишда фойдаланилган. Чилпоя тўсинга айри шаклида ёғочда қатор қирқта оёқ ўрнатилиб ясалган.

Чилтўғон — чилпояли чилчўптўғон Тошкент ш. нинг асосий сув манбаи Кайковус канали. устига ўрта асрларда қурилган. Себзор ва Кўкча даҳа ерларини сув билан таъминловчи сувайирғичбош тўғон ҳисобланган. Ҳоз. Чилтўғон ўрнида Тахтапул сув тақсимловчи гидротехника иншооти барпо этилган.

Loading...