ЧИЛУЧОР ЧАШМА

ЧИЛУЧОР ЧАШМАмезолит даврига оид макон (мил. ав. 8—7минг йилликлар). 40 дан ортиқ булоқларнинг қўшилиш жойидан топилгани учун шу ном билан аталган. Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Шаҳритуз тумани ғарбида жойлашган. 1953 й. да А. П. Окладников ўрганган. Топилган тош қуроллар, асосан, чақмоқтошдан ясалган, улар учи ўткир тош парракчалар, тўғри тўртбурчак шаклидаги майда тош қуроллар, призма шаклидаги нуклеуслар, қирғичлар ва б. ҳар хил тош парчаларидан иборат. Чилучор чашма маконидан топилган қуроллар Капса маданиятига хос қуроллар хилига киради.

Loading...