ЧИМБОЙ

ЧИМБОЙҚорақалпоғистон Республикаси Чимбрй туманидаги шаҳар (1974 й. дан), туман маркази. Амударё дельтасида, Кегейли каналининг ҳар иккала соҳилида, Нукус т. й. станциясидан 56 км. Аҳолиси 46,2 минг киши (2004).

Чимбой 17-а. да балиқчилар ва чорвадорлар қалъаси сифатида вужудга келган. 1976—77 й. ларда шаҳар ҳудудида қорақалпоқ археологлари томонидан ўтказилган қазишма ишлари натижасида бу ердан 7—8-а. ларга оид ашёлар топилган. Тарйхий манбаларда Чимбой дастлаб’ Шохтемир деб юритилган. 1643 й. да бу қалъа Хива хонлигининг Орол денгизи жан. соҳилидаги ҳудудларининг маркази бўлган. 1740 й. да Хивага келишда поручик Гладишев Шохтемирдан ўтган. 1741 й. геодезист Муравин тузган харитада ҳам Шохтемир кўрсатилган.

1890 й. да Чимбойда рустузем мактаби ва тиббий пункт очилган. 20-а. нинг 1чорагида бу ерда 80 та савдо дўкони бўлган. Чимбойлик савдогарлар Оренбургдан матолар ва б. молларни олиб келишган. 1907—08 й. ларда беда уруғи ва б. турли маҳсулотлар Россия, АҚШ, Германияга экспорт қилинган. Шу даврда Чимбойда пахта тозалаш, ёғмой, кўнтери здлари қурилган; 1913 й. да беда уруғини тозалаш зди ишга туширилган. 1916 й. да Чимбой аҳолиси рус подшо ҳукуматининг маҳаллий аҳолини мардикорликка олишга қарши қўзғолон кўтарган. 1919 й. да Чимбойда янги мактаблар очилган. 1920 й. да Амударё вилояти тузилиб, у икки уездга (Шўрахон ва Чимбой) бўлинган. Ўша йили Чимбойда болалар интернати фаолият кўрсата бошлаган. Чимбойга 1927 й. да шаҳарча мақоми берилган. 1980 й. т. й. ўтказилди.

Чимбойда пахта тозалаш, ёғмой, керамика, асфальтбетон здлари, маҳаллий саноат корхоналари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Қорақалпоғистон қ. х. илмий тадқиқот инти, наслчилик стяси, умумий таълим мактаблари, пед. касбҳунар коллежи, кутубхоналар, клуб муассасалари, маданият уйлари, ўқувчилар маданият саройи мавжуд. Касалхона, туғруқхона ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади.

Loading...