ЧИМИЛДИҚ

ЧИМИЛДИҚ, гўшанга — никоҳ тўйи куни қизнинг уйидаги куёв кирадиган хонага ва куёвнинг уйидаги келин тушадиган хонанинг бир бурчагига ёки уйнинг тўрига тутиладиган махсус оқ парда ёки гулли чойшаб. Хоразмда «кўшана» дейилади. Қашқадарё, Сурхондарё, Самарканд, Бухоро вилоятларида Чимилдиқ даставвал (куёв келар кечаси) қизнинг отаси уйида тутилиб, унинг орқасига келинкуёвни ўтқазадилар. Никоҳ маросимлари ўтгач, қиз куёвникига олиб келинади. Бу ерда ҳам Чимилдиқ тутилади. Куёвкелин биринчи кечани Чимилдиқ ортида ўтказадилар. Кўп ерларда тўйнинг эртаси куни Чимилдиқ олиб қўйилади. Айрим жойларда маълум муддат («чилласи чиққунча») Ч. тутилган ҳолда тураверади. Илгари Чимилдиқ (оқ ёки гулли мато)дан келин биринчи фарзанд кўрганда ундан чақалоқнинг бешигига ёпқич, ёстиқ, кўрпачаларини тикишган (қ. Никоҳ тўйи).

Loading...