ЧИМКЕНТ

ЧИМКЕНТ (қозоқча Шимкент) — Қозоғистон Республикаси Жанубий Қозоғистон вилоятидагн шаҳар, вилоят маркази (1932—62 й. ларда Жан. Қозоғистон вилояти, 1962—64 й. ларда Жан. Қозоғистон ўлкаси, 1964—92 й. ларда Чимкент вилояти маркази). Тоғ олди текисликларида, Бодом ва Сайрам (Сирдарё ҳавзаси) дарёлари оралиғида. Жамбул, Арис, Лангар т. й. йўналишларининг чорраҳаси. Аҳолиси 354,4 минг киши (2002). Чимкент 11-а. да Хитойдан Ўрта Осиё ва Ғарбий Осиёга ўтган савдо йўли («Ипак йўли») устида вужудга келган. 19-а. бошидан Кўқон хонлиги тасарруфида бўлган, 1864 й. Россия босиб олган ва Россиянинг Ўрта Осиёдаги маъмурий ва ҳарбий таянч пунктига айлантирилган. Шаҳарнинг суст ривожланишига т. й. дан узоклиги ҳам таъсир этган. Фақат 1915 й. Арис — Ч. линияси ш. ни ОренбургТошкент магистрали билан боғлади. 1924 й. гача Чимкент Туркистон Республикаси таркибида. Ўрта Осиёда миллий чегараланиш ўтказилгандан кейин Сирдарё губернясининг маъмурий маркази, сўнг округ маркази бўлиб Қозоғистон Мухтор ССР таркибига кирди. Шаҳар саноати маҳаллий қ. х. хом ашёлари ва фойдали қазилмаларни қайта ишлаш негизида ривожланмоқда. Йирик корхоналари Қоратов ва Жунғария Олатовидаги конлар асосида ишлайдиган қўрғошин зди, темирчиликпресс ускуналари ишлаб чиқарадиган, «Фосфор» (минерал ўғитлар ва б. ишлаб чиқарилади), «Чимкентшина» и. ч. бирлашмалари, «Электроаппарат», нефтни қайта ишлаш, кимёфармацевтика, цемент, ғишт здлари ва б. ишлаб турибди. Енгил (пахта тозалаш, қоракўл здлари), озиқ-овқат (гўшт кти, ёғ экстракция, сутконсерва, меваконсерва, пиво здлари) саноати корхоналари фаолият кўрсатади. 3 олий ўқув юрти, 3 театр, ўлкашунослик музейи бор.

Loading...