ЧИМЁН ЧЎҚҚИСИ

ЧИМЁН ЧЎҚҚИСИ, Катта Чимён чўққиси — Ғарбий Тяньшаннинг Чатқол тизмасидаги чўққи. Катта Чимён тоғида. Тошкентдан 80 км шарқда. Чимён чўққисини шим. дан Чатқол, шарқдан Оқбулоқ дарёлари (Чатқолнинг чап ирмоғи), жан. ва ғарбдан Чимёнсой водийлари ўраб туради, бал. 3309 м. Атрофдаги ҳудудлардан тик кўтарилган. Асосан, палеозой даври оҳактошларидан ташкил топган. Чўққининг ён бағирлари кўплаб сойлар билан кесилган. Улар орасида тик кўтарилган қоялар, қурумлар, доимий қор уюмлари учрайди.

Loading...