ЧИМЁНСОЙ

ЧИМЁНСОЙТошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой. Чирчиқ дарёсининг чап ирмоғи. Уз. 17 км, хавзасининг майд. 39,3 км2, ҳавзасининг ўртача бал. 1635 м. Катта Чимён тоғининг ғарбий ён бағридан 2000 м баландликдаги булоқдан бошланади. Чимёнсой бошланиш қисмида ён бағирлари баланд дарасимон тор водийда ва тошлоқўзанда оқиб, нисбати кенгроқ Чимён сойлигига чиқади (сойликнинг туби ғовак жинслардан таркиб топган). Қизилжар ирмоғи қўшилган жойда яна тор водийда оқади. Ирмоқлари Катта Кўксой, Кизилжар; сойга кўплаб булок, сувлари қуйилади.

Чимёнсойнинг ўртача йиллик сув сарфи 0,6— 0,7 м3/сек. Асосан, қор ва ер ости сувларидан тўйинади; ер ости сувлари йиллик оқимнинг 70%ни ташкил этади. Май— июнь ойларида суви кўпаяди, дек,—фев. да камаяди. Чимёнсойдан суғоришда фойдаланилади.

Чимёнсой водийсида сил касалликлари санаторийси, болалар оромгохлари, пансионатлар жойлашган. Чанғи мусобақалари ўтказилади.

Loading...