ЧИН

ЧИН — қад. туркий халклар яшаган жой номи. «Улуғ», «мустаҳкам» деган маънони билдиради. Кошғарийнинг «Девону луготит турк» асарида Чин аслида учга бўлинади. Биринчиси Юқори Чин бўлиб — буни Табғач (Тавғач) дейдилар, иккинчиси ўрта Чин бўлиб — буни Хитой дейдилар, учинчиси Қуйи Чин бўлиб буни Бархан дейдилар. Лекин ҳозир Табғач — Мочин, Хитой — Чин, Бархан — Қашқар деб юритилади деб ёзади. Яна шу китобда Чиндан Мочингача бўлган ҳудудда 20 туркий қабиланинг бири хитойлар (қитонлар, киданлар) яшаганлиги айтилган. Кошғарий Ч. деб номлаган Кидон (Қитон) давлати (916—1125) Хитойнинг шим. да, шарқда Улуғ океангача, шим. да Байкалгача, ғарбда Олтой тоғларигача бўлган ҳудудни эгаллаган. Мазкур жойда, хитой манбаларидаги туркий халқларнинг аждодлари — Ллар истиқомат қилганлар.

Хитойда (МинМинг) сулоласи (1368—1644) даврида Хитойнинг жан. да истиқомат қилиб келган аҳоли (ханзулар), Хитойнинг шим. даги кидонлар (хитойлар) ҳудудини эгаллашган. Улар сон жиҳатдан кўп бўлган, шу туфайли кидонлар ханзуларга сингиб кетади. Уларнинг Марказий Осиёга сурилган бир қисми (қорахитойлар) кўчманчи туркий қабилаларнинг таркибига сингиб кетади.

1644 й. Ч. ҳудудидан чиққан Манжур империяси Жан. Хитойни (Жунггуони) босиб олгандан сўнг, империя номини «Чинг» деб атади. Сўнгра мазкур империя ўрта ва Қуйи Чинни ҳам эгаллади. Европаликлар Манжур империясини Шин, Чина, Чайна, Хина деб талаффуз қилган. Кейинчалик бу ном Хитойга тааллуқли бўлиб қолган. Араб, форсий, туркий манба ва адабиётларда 20-а. нинг бошлари га қадар туркий халкларнинг қад. масканлари Чин ва Мочин (Улуғчин) деб тилга олинади.

Абдухолиқ Айтбоев.

Loading...