ЧИНГИЗТОВ

ЧИНГИЗТОВҚозоғистон паст тоғларининг шарқидаги тоғ тизмаси. Қозоғистон Республикаси (Шарқий Қозоғистон вилояти)да. Уз. 180 км, энг баланд жойи Қўсоба тоғи (1305 м). Сувайирғич қисмлари, асосан, текисланган юзалардан иборат. Баъзи жойларида якка гумбазсимон чўққилар мавжуд. Тик ён бағирлари кўплаб қуруқ сойлар билан кесилган. Палеозойнинг қумтош, сланец, оҳактош, сланец, порфиритларидан тузилган. Ён бағирларида тоғ дашти ўсимликлари, бутазорлар ва кичик қайинтоғтерак ўрмонлари учрайди.