ЧИННИ-ФАЯНС САНОАТИ

ЧИННИ-ФАЯНС САНОАТИ — чинни, фаянс ва б. нафис керамика махсулотлари ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи. Уйрўзғорда ишлатиладиган чинни буюмлар ва бадиий чинни маҳсулотлар, фаянс, ярим чинни ва майолика маҳсулотлари и. ч. ни қамрайди. Чинни-фаянс саноати маҳсулотлари рўзғорда, айрим саноат тармокларида кенг қўлланилади. Чинни идишлар тайёрлаш қад. Хитойда 4—6-а. ларда пайдо бўлди. Европада биринчи чинни зди 1710 й. да Мейсен (Германия)да, Россияда 1744 й. да қурилган. Ўзбекистонда Чинни-фаянс саноати с, асосан, 20-а. нинг 50-й. ларидан ривожлана бошлади. Унга қадар Ўрта Осиёга чинни буюмлар қадимдан Хитой ва Эрондан, 19-а. нинг 2ярмидан бошлаб Россиядан келтирилган. Рўзғорда, асосан, маҳаллий кулоллар тайёрлаган согюл идишлар (пиёла, коса, лаган, хум, хурмача, чироқдон ва б.)дан фойдаланилган (қ. Кулолчилик).

1952 й. да Тошкент чинни здида миллий безакли чинни буюмлар ишлаб чиқарила бошлади. 1970 й. да йиллик и. ч. куввати 22 млн. дона маҳсулот бўлган Самарканд чинни зди, 1978 й. да йиллик и. ч. куввати 29 млн. дона маҳсулот бўлган Қувасой чинни зди ишга туширилди. 1967 й. да Ангрен керамика кти ишга туширилиши билан республикада турли хил фаянс ва чинни плиткалар ва санитарияқурилиш маҳсулотлари и. ч. йўлга қўйидди.

20-а. нинг 70-й. лари ўрталарида Ўзбекистон Ч. ф. с. да 40,5 млн. дона чинни маҳсулотлар (шу жумладан, 0,44 млн. дона санитарияқурилиш буюмлари) ишлаб чиқарилди. Республика Ч. ф. с. корхоналарида аҳоли эҳтиёжлари учун миллий услубдаги чинни буюмлар (пиёла, чойнак, коса, тарелка, лаган, кўза, совғабоп тўпламлар), қурилишда ишлатиладиган фаянс плиткалар чиқарилади. Тармоқда «Ўзбекенгилсаноат» давлатакциядорлик компанияси таркибига кирадиган корхоналар: Абдурауф Иброҳимов номидаги «Тошкент чинни заводи» акциядорлик жамияти, Самарканд «Нафис» акциядорлик жамияти, «Қувасой чинниси» акциядорлик жамияти. 2003 й. да тармоқ корхоналарида 44 млн. дона чинни маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Чинни буюмлар чет элларга экспорт қилинади. «Оқ олтин», «Тонг», «Узум», «Товус», тўпламлари халқаро кўргазмаларда олтин медаллар билан тақдирланган.

Хорижий мамлакатлардан Хитой, ГФР, АҚШ, Франция, Япония, Чехия ва бошқаларда Чинни-фаянс саноати тараққий этган. Германияда «Розенталь», «Хученройтер», Францияда «Бернардо», «Дюпе», Буюк Британияда «Уэжвуд», Японияда «Норитаке» тармоқдаги энг йирик ва тарихий анъаналарига эга бўлган фирмалар ҳисобланади.

Ад.: Аминджанова М ., Сайко Э., Керамика, стекло и фарфор в Средней Азии, Т., 1968; Технология фарфорового и фаянсового производства, М., 1975.

Loading...