ЧИННИГУЛ

ЧИННИГУЛ (Dianthus) — чиннигулдошларга мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўт ва ярим бутачалар туркуми; манзарали экма гул. 300 дан ортиқ тури маълум. Европа, Осиё ва Африкада тарқалган. Даштлар, ўтлоқзорлар, қумлоқ ерларда ўсади. Ўзбекистонда ёввойи ҳодда ўсадиган кўп йиллик ўт бўлган Ъ:< тури (ангрен, угом, тўрттангачали Чиннигуллар) учрайди. Пояси бўғимларга бўлинган, барглари қарамақарши, бандсиз, тўғри наштарсимон ёки учи уткир. Гулёнбаргчаси косачасига яқин жойлашган. Чиннигулнинг кўпгина турлари манзарали ва экиб кўпайтирилади. Жан. Европада кенг таркалган бир ва икки йиллик бог ёки голланд чиннигули (D. caryophyllus) тури Чиннигулнинг манзарали навларини яратишда асос бўлган. Гули битта тўпгулда, йирик, калин, қатмақат, хушбўй, ранги ҳар хил (қизил, пушти, сариқ, оқ ва б.). Кўпгина мамлакатларнинг саноат гулчилигида очиқ ерларда ва иссиқхоналарда етиштирилади. Кўп йиллик п а т ли ёки турк Ч. и (D. barbatus) турининг гуллари майда, ғоят хушбўй, қалин тўпгулга йиғилган. Гулчиликда аҳамияти катта. Бир йиллик хитой Ч. и (D. chinensis) тури гулининг ранги ва тузилиши билан фарқ қилади. Чиннигул уруғидан (уруғи иссиқхоналарда янв. —майди ссиилади) ва каламчасидан (ноябрь—март ойларида илдиз олдирилади) кўпайтирилади. Голланд Чиннигули 5—8 ойда гул чиқаради, турк Чиннигули 2йили июнь—июлда, хитой Чиннигули июндан биринчи қорасовуқларгача гуллайди. Узбекистоннинг барча вилоятлари учун манзарали Чиннигулнинг Вильяме Сим нави рнлаштирилган (1980).

Loading...