ЧИННИГУЛДОШЛАР

ЧИННИГУЛДОШЛАР (Caryophyllaceae) — чиннигулнамолар кабиласига мансуб оила. Чалабута ҳамда бир, икки ва кўп йиллик буталардан иборат. 80 туркумга кирадиган 2000 тури бор. Ўзбекистонда 24 туркумга мансуб 122 тури усади. Барглари оддий, қарамақарши жойлашган, бандсиз, текис қиррали. Гуллари тўғри, 4—5 бўлакли. Косача барглари эркин ёки туташган.

Чангчилари 4—10 та, уруғчиси 1—5 та, тугунчаси устки, меваси кўсакча. Шим. ярим шарнинг мўьтадил минтақасида тарқалган. Чиннигул, дрема, лихнис, ер совун ва б. турлари манзарали. Етмак, совунўт, эчкимия ва б. илдизлари холва ва ҳар хил ичимликлар тайёрлашда ишлатилади. Чиннигулдошларнинг баъзи турлари атирупа саноатида ва тиббиётда қўлланади. Чиннигулдошларнинг 10 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.

Loading...