ЧИНОЗ

ЧИНОЗ (мўғулча — бўри) — ўзбеклар таркибига кирган кабилалардан бири. Рашидуддин Фазлуллоҳ (14-а.)нинг «Жомеуттаворих» тарихий асарида ёзилишича, «Чиноз» атамаси мўғулларнинг тайжуит қабиласи таркибидаги уруғлардан бирини англатади. Кейинчалик Чинозлар тайжуитлардан ажралиб, мустақил кабила бўлганлар. 13—14-а. ларда Чиноз кабиласи ҳам бошқа бир қанча мўғул қабилалари каби Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмига келиб ўрнашганлар. 16—17-а. ларда уларнинг бир қисми Қарши чўли (Қарши ш. яқини)га ва Тошкент воҳасига кўчиб келиб, ўтроқлашиб кетган. Дашти Қипчоқца қолган қисми эса қорақалпоклар таркибига кирган.

Prev Article

ЧИННИҚУЛОВ

Next Article

ЧИПҚОН