ЧИРЧИҚ-БЎЗСУВ СУВЭНЕРГЕТИКА ТРАКТИ

ЧИРЧИҚ-БЎЗСУВ СУВЭНЕРГЕТИКА ТРАКТИЧирчиқ дарёси ва Бўзсув капали бўйлаб кетмакет жойлашган ГЭСлар мажмуи. Трактнинг уз. 171,1 км. Трактда умумий ўрнатилган қуввати 1220,6 МВт бўлган 19 та ГЭС бор. 1926 й. да ишга туширилган Бўзсув ГЭС трактда биринчи бўлиб қурилган. Трактнинг бошланиш кисмида (Чирчиқ дарёси ўзанида) кетмакет 3 стя — Хўжакент ГЭС, Чорвоқ ГЭС, Ғазалкент ГЭС жойлашган. Ғазалкент ГЭСдан қуйирокда, Чирчиқ дарёси сувини тартибга солиб турувчи тўғоннинг ўнг томонидан Товоқсой ГЭС, Логинов номидаги ГЭС ва Оққовоқ ГЭСлари, Қибрай ГЭСнинг деривация каналлари бошланади. Сўнгра Оққовоқ2 ГЭСнинг сув ташлама каналидан бошланган Бўзсув ирригация каналида кетмакет Қибрай, Қодрия, Салор, Бўзсув, Шайхонтоҳур, Бўржар, Оқгепа ГЭСлари, 1, 2, 3, 4 ҳамда 6Қуйи Бўзсув ГЭСлари жойлашган.

Трактнинг барпо этилиши натижасида Чирчиқ дарёси суви ёрдамида электр энергияси ҳосил қилиш билан бирга ирригация иншоотлари, йирик саноат марказлари, шаҳарлар, аҳолини, саноат корхоналари ва экинзорларни сув билан таъминлаш масалалари ҳам комплекс ҳал қилинган.

2003 й. да бу трактдаги ГЭСларда 5625,3 млн. кВтсоат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Loading...