ЧИРИЛДОҚЛАР

ЧИРИЛДОҚЛАР (Locustella) чумчуқсимонлар туркумига мансуб қушлар уруғи. Энг майда қушлардан, уз. 12 — 16 см. Танаси чўзиқ, тумшуғи жуда узун ва тўғри. Танасининг устки томонида ёки томоғида узунасига жойлашган қорамтир доғлар бор. 7—8 тури, жумладан, Ўзбекистонда 4 тури маълум. Европа, Шим. Ғарбий Африка ва Осиёда (жанубда Ҳимолайгача) тарқалган. Африка ва Жан. Осиёда кишлайди. Ўрмон четлари ва тўқайларда яшайди. Буталарга ёки ерга уя қуради. Ер бағирлаб паст учади. Ҳашаротлар билан озиқланади. Чирқиллашга ўхшаш овоз чиқариб сайрайди (номи шундан).

Loading...