ЧИРОҚЧИ

ЧИРОҚЧИҚашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги шаҳар (1980 й. дан), туман маркази. Чироқчи номи чироқ ясовчи ҳунармандлар касби билан боғлиқ. Чироқчидан вилоят маркази (Карши ш.) гача 83 км, яқин т. й. станцияси — Яккабоғ (12 км). Ахолией 17,5 минг киши (2003). Аҳолиси ва хўжаликлари Қашқадарёдан сув олади. Пахта тозалаш, ғишт здлари, МТП, автокорхона, қурилиш ташки лотлари, босмахона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, умумий таълим мактаби, болалар мусиқа мактаби, касбҳунар коллежи, кутубхона, маданият уйи, марказий касалхона, поликлиника, дорихона ва б. тиббий муассасалар бор.