ЧИСТИКЛАР

ЧИСТИКЛАР (Alcidae) ржанкасимонлар туркумига мансуб қушлар оиласи, 22 тури бор. Ҳақиқий денгиз кушлари. Оғирлиги 80 г дан 1,2 кг гача. Усти қора, қорни оқ. Иккала жинс ҳам бир хил тусда. Тана тузилиши сувда сузиш ва шўнғишга яхши мослашган. Оёкдари қисқа, олдинги уч бармоғи сузғич парда билан туташган. Тумшуғи ҳар хил кўринишда. Жуда тез учади. Чистик. Учишда орқага узатилган панжалари руль вазифасини бажаради. Ерда бесўнақай ва ёмон юради; сув остида қанотлари ёрдамида ҳаракатланади. Урчиш даврида бошида патли кокиллар, тумшуғида шохсимон пластинка ва ўсмалар пайдо бўлади. Чистиклар қуруқликка фақат тухум қўйиш учун чиқади. Қоя ёрикларига ва бошқа жойларга уя қуради. Колония ҳосил қилади. 1—2 та тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси навбат билан 24—35 кун босади. Майда балиқ, қисқичбақалар, моллюскалар, денгиз чувалчанглари билан озиқланади. Шим. Муз океани, Европа, Осиё ҳамда Американинг Тинч ва Атлантика океанлари шим. қиргокларида тарқалган. Тухуми ва гўшти учун кўп овланганлиги сабабли камайиб бормоқда. Ҳозир тухумини йиғиш такиқданган. Катта аҳамиятга эга бўлган қушлар бозори қўриқхоналарга айлантирилган.

Loading...