ЧИСТОН

ЧИСТОН (форс. — топишмоқ) — Шарқ шеъриятидаги лирик жанрлардан бири. Дастлаб халқ оғзаки ижодида шеърий саволжавоб, топишмоқ шаклида пайдо бўлган. Чистонда нарса ёки ҳодисанинг характерли белгилари мажозий тавсифланиб, нима эканлигини топиш ўқувчи, тингловчига ҳавола этилади. Шу сабабдан Чистон топишмоқшеър деб ҳам аталади. Чистонда нарсаларнинг номлари очиқ айтилмайди, балки улар га хос шакл, сифат ва хусусиятлар қайд этилади. Ўқувчи ёки тингловчи Чистон мазмунидан келиб чиқиб, унда яширинган, номи пинҳон тутилган нарсани ўз зеҳни, идроки кучи билан топиб олади. Ўтмишда шоирлар Чистон яратишда, асосан, 2 усулабжад ва оддий топишмоқдан фойдаланишган. Чистонлар фард, байт, китъа, рубоий ва қисман ғазал шаклида ёзилади, 2 байтдан 10 байтгача, ҳатто ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин; маърифий, ижтимоийсиёсий мазмунга эга бўлади.

Ўзбек адабиётида Чистоннинг дастлабки намуналарини Алишер Навоий яратган (маc, «Қалам», «Танга», «Миқроз», «Юмуртқа» ва б. Ч. лар). Шавқий Каттақўрюнийнант «Самандар қуш», Увайсийикнг «Анор» Ч. лари машҳур.

Ад.: Орзибеков Р., Лирикада кичик жанрлар, Т., 1976.

Loading...