ЧИВИҚ

ЧИВИҚ — 1) техникада — ингичка ва узун металл таёқ (маc, темирЧ). Кесими, асосан, думалоқ, баъзан тўртбурчакли, олтибурчакли, овалсимон, сегментсимон ва трапециодал бўлиши мумкин. Чивиқ ҳар хил маркали темир, пўлатдан болғалаш, пресслаш, прокатлаш усулларида тайёрланади. Чивиқдан пластик деформациялаш (болғалаш, пресслаш) ёки кесиб ишлаш йўли билан турли деталлар ясалади. Пишиқ пўлатдан тайёрланган эгилувчан, қисилувчан ва чўзилувчан Чивиқ да# темирбетон тайёрлаш учун арматура («қобирға») сифатида фойдаланиш ҳам мумкин;

2) дарахтларнинг сурх новдаси. Маc, тол новдаси;

3) газлама турига нисбатан ишлатиладиган атама. Маc, майда чизиқчизиқ йўлли газлама Чивиқ газлама деб аталади.

Loading...