ЧИЗИҚ — 1) ёзадиган, чизадиган ёки юқадиган нарсалар қолдирган ингичка из. Mac, қалам ёки бўр билан чизилганда пайдо бўладиган йўл;
2) нарсаларнинг чегарасини, жойлашишини ёки боришини кўрсатувчи йўналиш. Маc, реактив самолёт учганда двигателининг орқасидан чиқадиган тутун изи;
3) математикада — сиртнинг икки қўшни соҳасидаги умумий қисм. Аналитик геометрияда текисликдаги Чизиқ нуқталарнинг координаталари орасидаги тенгламалар билан ифодаланади. Тўғри бурчакли координаталар тизимида Чизиқ тенгламаларнинг турига қараб ажралади. Агар тенглама (Ғх, у)= 0 кўринишида бўлса, у ҳодда ятартиблиалгебраик эгри чизиқ деб аталади (бунда Ғҳх, у) — х, у га нисбатан лдаражали кўпҳад). 1тартибли Чизиқ тўғри чизиқ бўлади. Конуссимон кесим, эллипслар (шу жумладан, айланалар), гиперболалар ва параболалар 2тартибли Чизиқлар жумласига киради. Алгебраик бўлмаган Чизиқ ларга мисоллар: тригонометрик функцияларнинг графиклари, логарифмик ва гиперболик функциялар, циклоида, гипоциклоида, эпициклоида ва кохлеоида.