ЧИЗМА — қоғоз, калька (қора қоғоз), тахта, ер сирти ва б. га чизилган лойиҳа; махсус чизмачилик асбоблари (рейсфедер, циркуль, рейсмус, рейсшина, чизғич ва б.) ёрдамида қалам, тушь билан маълум қоидалар асосида чизилган график тасвир. Машиналар, механизмлар, бино ва иншоотлар, вертолёт ва самолётлар, ракета ва космик кемалар, радио ва телевизорлар, хуллас корхоналарда тайёрланадиган, қурилиш майдонларида қуриладиган нарсалар ва объектларнинг қисмларини тайёрлаш, бузилганда таъмирлаш (тузатиш), текшириш учун Чизмадан фойдаланилади. Машинасозликда қўлланадиган Чизма 3 турга бўлинади: туркумлаб ва кўплаб ишлаб чиқариш Ч. лари, якка тартибда ишлаб чиқариш Чизма лари ва таъмирлаш Члари. Чизма ларда тайёрланадиган, таъмирланадиган ва текшириладиган нарсаларнинг ўлчамлари, материали, вазифаси, аниқлик, тозалик синфлари ва б. маълумотлар кўрсатилади. Қурилищдаги Чизма умумий қўриниш Члари ва ишчи (қуриш) Чизма ларига бўлинади.